Сафар одоби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ким сафарга чиқишни ният қилса, биродарларига (видо маъносида) салом берсин. Зеро, Аллоҳ уларнинг дуолари туфайли у кимсанинг яхшилигини орттиради. Зайд ибн ал-Арқам розияллоҳу анҳу Бир киши уловга минса ва «Субҳанал-лазий саххора лана ҳаза ва ма кунна лаҳу муқринин» (Бизларга бу (улов)ни бўйсундириб қўйган Зот покдир.

Бизлар ўзимиз бунга қодир эмасдик), деб дуо қилса, агар уловдан тушмай ўлса, у шаҳид ҳолда ўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Уч киши сафарга чиқса, ораларидан бирини амир этиб тайинласинлар. Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда ҳам, ҳазарда (муқимлик) ҳам қуйидаги беш нарсани ёнларидан қўймасдилар: ойна, сурмадон, тароқ, мисвок ва соқол тароғи. Оиша розияллоҳу анҳо Эй Жубайр! Сафарга чиққанингда ҳамроҳингга нисбатан аҳволинг энг яхши ва озуқанг мўл бўлишини истайсанми? Ундай бўлса, қуйидаги беш сурани ўқи: «Қул йа аййуҳал кафирун....»,«Иза жаа а насруллоҳи вал фатҳу...»,«Қул ҳуваллоҳу аҳад...»,«Қул аъузу бироббил фалақ...»«Қул аъузу бироббин нас...». Ҳар бир сурани «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим» билан бошла ва «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим» билан тугат. Жубайр ибн Мудим розияллоҳу анҳу Икки киши бир кишидан яхши. Уч киши икки кишидан яхши. Тўрт киши уч кишидан яхши. Шундай экан, сиз жамоат билан бирга бўлинг. Албатта, Аллоҳнинг қўли ( раҳмати ва ёрдами) жамоат устидадир. Азиз ва жалил Аллоҳ умматини фақат ҳидоят устида бирлаштиради. Билингизки, жамоатдан узоқ бўлган ҳар киши оташга тушади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Сафардан кечқурун қайтишни одат қилманг, кундузи келинг. Абу Салама розияллоҳу анҳу Кимки сафаридан қайтса, қўлида бир ҳадя билан келсин. Ҳеч нарса тополмаса, қўл рўмолига бир тош ёки бир тутам ўтин қўйсин. Бу уларга (уйдагиларга – тарж.) хуш ёқади. Абу Руҳам розияллоҳу анҳу

«Мусулмоннинг одоб китоби»дан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchv0NsCYlLmVJ4embed

14:20 / 08.09.2017 5342
Сафийя онамизнинг оталари исми Ҳуяй ибн Ахтаб ибн Саъяҳ ибн Саълаба ибн Убайд ибн Каъб ибн Хазраж ибн Абу давоми...

13:45 / 16.03.2017 7266
Муборак Рамазон ойи муносабати билан ўтказиладиган навбатдаги танловни эълон қиламиз. Танлов шартига давоми...

21:17 / 03.05.2019 3655
 Ҳикоя қилишларича, бир камбағал киши ҳайит кечаси кўчаларни кезиб юриб, кўп одамларни гўшткабоблар еб давоми...

20:43 / 02.01.2017 4116