Сиз менинг қироличамсиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Англиялик бир киши Исломдаги айрим ҳукмлардан норози бўлиб, бир шайхнинг ҳузурига мунозара учун борибди. Нега аёлларингизни қўлидан ўпгани қўймайсизлар, деб сўрабди. Шайх хотиржам ҳолатда унга бир савол берибди: — Сизнинг қироличангизни қўлидан ҳамма ўпаверадими?     — Йўқ. Қироличанинг қўлидан фақат маълум бир мансабдаги кишилар ўпиши мумкин. — Бизда ҳам аёлларнинг қўлидан фақат маҳрамлари ўпиши мумкин, деб жавоб берибди шайх. Шайхнинг жавобига қарши бир сўз айта олмай кейинги саволига ўтибди: — Нега аёлларингизга ўраниб юриш буюрилган? Шайх қўлига қоғозга ўралган икки ширинликни олибди, бирини қоғозини очиб, бирисини очмай ерга ташлабди. Қайси бирини оласан, деб сўрабди. Қоғозга ўралганини, дебди мунозарачи. Биз ҳам ўранганини оламиз, дебди шайх.
Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
 Мусулмонлар учун энг яхши ибрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оқшомни қандай ўтказар эдилар  давоми...

17:15 / 25.09.2018 3487
Археологларнинг маълум қилишича, тақинчоқлар бир неча ўн минг йилликлар илгари ҳам мавжуд бўлган экан. Илк давоми...

07:57 / 26.01.2017 6290
embedhttpswww.youtube.comwatchvMuVMBNJqgG0embed

14:51 / 09.12.2016 4820