Рамазонда ошқозонни тозалаш борасида табибларнинг насиҳатлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон ойи кириши муносабати билан, сизларга ошқозонни тозалаш борасида табибларнинг бир неча насиҳатларини ҳавола қиламиз:
  1. Ошқозонни дам қиладиган маҳсулотларни: сут, дуккакли ўсимликлар(турк нўхоти, ясмиқ дони(чечевица), яшил нўхат), банан ва қандолат маҳсулотларини истеъмолини камайтириш лозим.
  2. Олма, шафтоли, сабзи, цитрус мевалари(апельсин, лимон, грейпфрут) ва кўкатлар озиқавий толаларга бойдир. Улар ичакларни тозалашга ёрдам беради.
  3. Кўп миқдорда сув ичиш, жисмни зарарли моддалардан тозалайди. Шуни таъкидлаш керакки, таомни яхшилаб чайнаб ейиш зарур. Овқатни тез ейиш ёки очиқ оғиз билан чайнаш мумкин эмас. Бундай қилиш кўп ҳавони кириб кетишига сабаб бўлади. Бу ошқозоннинг дам бўлишига олиб келади.
  4. Яна шуни таъкидлаш лозимки, ўтирган вақтда қоматни тўғрилаб ўтириш лозим. Айниқса, компютер олдида узоқ вақт ўтирадиганлар.
  5. Қорин тўқ вақтида жисмоний машқларни ҳар куни камида 15 дақиқа бажаринг. Ҳар қандай нарсани танаввул қилишдан олдин ҳам, бир-икки машқларни бажариш керак.  Бир пиёла сувга ивитилган бир қисм зирани солиб бир бўлак лимон билан истеъмол қилиш, йиғилган ёғларни кетказишга ёрдам беради.
Қорин соҳасидаги ёғларни қандай камайтирамиз?
  1. Кун ора кўк чой ичишни кўпайтириш, туриб қолган заҳарлар ва зарарли суюқликлардан ҳалос бўлишга ёрдам беради. Уйқудан олдин ёввойи тошчўп (тимьян) ва мойчечак гулларидан тайёрланган чойни ичиш қорин дам бўлишидан ва газлардан халос қилади.
  2. Сут ичишдан четланинг. Чунки у кўп миқдордаги ҳавони ютишга ва қоринни дам қилишга олиб боради.  Ёғи кам йогурт танавул қилиш, жисмдаги ёғларни чиқаришга ва мускулларни муҳофаза қилишга яхши кўмакчидир.
 

  Араб тилидан Назокат таржимаси

 

Мавзуга оид мақолалар
Биласизми Пашшанинг бир қанотида касаллик бўлса, бошқасида шифо борБаъзилар идишига пашша тушиб давоми...

22:18 / 13.04.2020 4518
Машҳур муҳаддис, аллома ва буюк зотлардан бири шогирдларига ҳадис фанидан дарс берар эди. Имтиҳон қилиш давоми...

19:40 / 17.02.2017 6463
Кўп хислатлари, мақтовга лойиқ сифатларига рози бўлган ҳолда биттаиккита камчилиги учун дўстдан кечиш давоми...

06:19 / 27.12.2016 3116
«У Зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур» Шуро давоми...

08:27 / 20.02.2019 5710