Болангизни намозга қандай ўргатасиз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гоҳида ёш болалар беш вақт намозни тўлиқ ўқишнинг уддасидан чиқа олмайдилар. Шу борада шариат ва усули дин устози доктор Мунзир Абдулвоҳид болангиз билан намоз ва фарзлар ўртасида ўзаро алоқа пайдо қилишга алоқадор бўлган қуйидаги бир қанча йўлларни сизга тақдим қилади.

Болангизга етти ёшлигидан бошлаб рўза ва намоз ўқишни буюринг!

Намоз вақти бўлганида болангизни қизиқарли ўйинини ўйнаб олсин деган маънода ташлаб қўйманг. Балки унга: намозни ўқиб бўлгач, мен уй юмушларига, сиз ҳам ўз ўйинингизга қайтиб давом эттирасиз, деб айтинг.

Намозни яхши кўришингиз ва унга бўлган муносабатингизга эътибор беришига ўргатинг. Унга ва унинг ака-укаларига намоз ўқигувчиларга бериладиган савоблар ва уни тарк қилувчиларга бериладиган уқубатлар тўғрисида келган Қуръон оятларини изоҳлаб тушунтириб беринг. Намозга бўлган рағбат, йил бўйи давом этиши лозим. Мисол учун, ёлғиз Рамазон ойидагина бўлмаслиги керак.

Мактаб дарсларига диққат-эътибор қилганингиздек, фарзларни бажаришга ҳам эътиборлик бўлишингиз лозим.

«Дўзахга тушиш»ни кўп такрорламай, аксинча унга: жаннатга кирамиз ва унда намоз ўқигувчилар билан бирга бўламиз,- деб айтинг. Намоз ўқигани эвазига дастлаб бир бўлак холва (ширинлик) каби мукофот билан тақдирлашингиз ҳам мумкин. Бу иш фақат бошланишида бўлиши керак, доимий эмас.

Араб тилидан Абдуллажон Ғуломов таржимаси.

Мавзуга оид мақолалар
Bolajon телеканали ва Muslimaat.uz сайти қўшма лойиҳага қўл урди. Эндиликда телеканал орқали эфирга узатиладиган давоми...

19:00 / 04.07.2019 6404
Аллоҳ таоло «Уларни ўз оталари номи билан чақиринглар. Ана шу Аллоҳнинг наздида тўғридир. Агар оталарини давоми...

07:06 / 04.12.2016 17694
Бир мукотаб Али розияллоҳу анҳунинг олдига келиб «Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга давоми...

15:25 / 26.10.2017 9680
embedhttpswww.youtube.comwatchvHNL9UDQy1UEembed

18:46 / 13.08.2018 5953