Кичик мусулмонлар намозлари учун мукофотга сазовор бўлишди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Истамбулда жамоат билан намоз ўқиган кичкинтой мусулмонлар мукофотландилар. Қирқ кун ичида узлуксиз бомдод намозини масжидда ўқиган ҳар бир болакайга велосипед тақдим қилинди. Болаларга ҳақли равишда эришган мукофотларини Истамбулнинг марказий районларидан бири – Фатихда жойлашган Султон Салим масжидида топширишди. Кўпчилик болакайларнинг оналари фарзандларининг иштиёқини қўллаб-қувватлаш мақсадиди бирга масжидга боришган эди. Тақдирлов маросими куни масжид ҳовлиси янги велосипедларга тўлиб кетган, атрофда байрамона кайфият ҳукм сурарди. Тадбирнинг мақсади болаларни бомдод намозини жамоа билан ўқишга ўргатиш бўлган. Ахир Аллоҳ таоло бунинг учун кўплаб савоблар ваъда қилган.

манба: islomisemya

Мавзуга оид мақолалар
 Москвада бўлиб ўтган «Муслиманинг жамиятдаги ижтимоий ўрни» мавзусига бағишланган муслима аёллар давоми...

16:53 / 28.07.2018 4090
Тажрибаларим чўчқа гўшти, дудланган мойи ҳақиқатда саратон касаллигининг сабабчиси эканлигини исботлади. давоми...

21:00 / 09.10.2019 5248
Тамжид Аллоҳни улуғлаш калимаси Маъноси Аллоҳни айбу нуқсонлардан пок деб давоми...

09:45 / 02.05.2017 17177
Тошкент Ислом институтида ажойиб мавлид бўлиб ўтди Бугун 16 декабр куни Имом Бухорий номли Тошкент Ислом давоми...

16:36 / 17.12.2017 4366