УЙҚУГА ЁТИШ ВА ТУРИШ ОДОБЛАРИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қадрли болажонлар, бир кеча ва кундузда бир неча марта овқатланганимиз каби уйқу ҳам кундалик зарурий одатларимиздандир. Уйқу сабабли ҳордиқ чиқарамиз, кўзларимиз ва бошқа барча аъзоларимиз тиниқиб дам олади. Келинг, энди баъзи уйқу одобларини ўрганамиз: имкон қадар хуфтон намозидан кейин ухлашга ётинг, кечгача ўйнаб ёки телевизор кўриб, ўзингизни толиқтирманг. Ёш болалар кўпроқ ухлаши керак. Қолаверса, эртароқ ухласангиз, барвақт турасиз.
Кеч бўлганда ота-онангиз билан хайрлашиб, уларга яхши тилаклар билдириб, ўз ўрнингизга бориб ётинг.
Уйқуга ётиш олдидан тишларингизни ювишни, устки кийимларингизни, пайпоқларингизни ечишни унутманг. Шунингдек, хонангизнинг чироғини ўчиринг.
Ўнг томонингиз билан, «Бисмиллаҳ», деб ўрнингизга ётинг. Ерга қараб ухламанг.
Кечаси уйғониб, бирор сабаб билан ота-онангизни уйғотмоқчи бўлсангиз, албатта, хоналарига рухсатсиз кирманг.
Уйқудан уйғонганда ўрнингиздан «Бисмиллаҳ», деб, ўнг томонингиз билан туринг.
Тургач, ўрнингизни йиғинг. Сўнг юз-қўлларингизни, тишларингизни ювишга ошиқинг. Бусиз ўйин ўйнаб, суҳбатлашиб ўтирманг.
Сўнг катталарга салом беринг, бадантарбия машқларини қилинг.

Ғиёсиддин Юсуф

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Одамни тупроқдан яратган ва сокинлик топиши учун ундан ўз жуфтини яратган давоми...

14:15 / 07.03.2017 5178
УСТОЗНИ ЁД ЭТИБ.. Уйқу қочди бугун қанча қароғлардан. Хушуъ кетди намозлардан, сабоқлардан. Ёшлар оқди давоми...

09:57 / 01.02.2017 4558
     Муслима ҳар куни исроилликларнинг ҳаётини қутқаради ва эвазига ҳеч нима олмайди.  Сано Маҳамид United давоми...

15:02 / 26.01.2018 3973
Зулҳижжанинг ўн куни дейилганида, бу ойнинг биринчи ўн кунлиги кўзда тутилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан давоми...

15:24 / 10.11.2016 5177