Дунёйи фоний
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Юмшатиб кўнгил тошини, эшитдим ул буюк Қуръон,

Қулига келди Ҳақдин иноят, келди бул азим Фурқон.

Дариғо, дунёйи фоний, зарингни бехатар билдим,

 Дилимни боғладим санга, ўлимдан бехабар бўлдим.

Лаъин айтган жаҳолатга эдим ҳар сония тайёр,

Кўзимга жилвалар қилган туман бир лаҳзалик айёр.

Дариғо, дунёи фоний, зарингни бехатар билдим,

Дилимни боғладим санга, ўлимдан бехабар бўлдим.

Бу дунё фитнаси бисёр, саноқ етмас адоғи йўқ,

Эсинг йиғ, бандаи мўмин, борар манзил бўлмасин чоҳ.

Дариғо, дунёйи фоний, зарингни бесамар билдим,

Дилимни боғладим санга ўлимдан бехабар бўлдим.

Эй Умида! Чиқмағил бу саройдин бўлиб хуш,

Ул ҳидоят шоҳининг муҳаббат майидин қил хаб.

У. Обрў

Мавзуга оид мақолалар
Душанба куни Голландиянинг ўнг партия аъзоси, мусулмонларга қаршилиги билан маълум бўлган сиёсатчи Йорам давоми...

11:07 / 10.02.2019 3068
Истамбулда жамоат билан намоз ўқиган кичкинтой мусулмонлар мукофотландилар. Қирқ кун ичида узлуксиз бомдод давоми...

12:26 / 26.10.2017 6693
Кўкрак саратони аёллар орасида энг кўп тарқалган саратон тури бўлиб, аёлларнинг бу касаллик туфайли ўлими давоми...

11:25 / 20.03.2019 5800
Бидъат ҳақида сўз кетар экан, кўпинча салбий фикрларга дуч келамиз. Диний тушунчаси бор одамлар бўлмағур давоми...

11:35 / 17.01.2017 5919